Депутат “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури ижросини ўрганди

 

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашидаги ЎзХДП гуруҳи аъзоси Ф.Раҳимова ҳамда Каттақўрғон шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Ҳ.Шодиева томонидан фуқароларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, қашшоқликни қисқартириш ҳамда давлат томонидан кўрсатилаётган ёрдамларнинг манзилли ва самарали бўлишини таъминлаш мақсадида “Зарафшон” МФЙда учрашув ўтказилди.

Тадбир давомида депутат Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар хонадонларига бориб, уларнинг мурожаатларини тинглади. Учрашув давомида ҳар бир фуқаро учун “Индивидуал режа” асосида амалга оширилган ишлар ўрганилиб, мониторинг ишлари олиб борилди. Унда амалга оширилган ишлар таҳлил қилиниб, мавжуд муаммолар ва ечимлар муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида масъул раҳбарларга аниқ таклиф ва тавсиялар берилди.

 

ЎзХДП Самарқанд вилояти кенгаши матбуот хизмати.

 

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш