Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши томонидан Бухоро давлат университети талабалари иштирокида “Ёшлар билан мулоқот – келажак учун инвестиция” мавзусида учрашув ташкил этилди.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси вилоят кенгаши масъуллари, тажрибали мутахассислар ва фаол ёшлар иштирок этган тадбирда ёшларнинг сиёсий онги, фуқаролик позицияси ва келажакка бўлган интилишларини шакллантириш ҳақида атрофлича фикр алмашилди.
Мулоқот давомида партиянинг дастурий ғоялари, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, жумладан, таълим, бандлик, ижтимоий ҳимоя ва сиёсий фаоллик йўналишидаги дастурлар ҳақида маълумотлар берилди.
Талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди. Бундай мулоқотлар ёшлар билан очиқ ва самарали алоқа ўрнатиш, уларнинг фикрини тинглаш ва ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этади.