Санъат ва креативлик уйғунлигида яратилган асарлари билан кенг жамоатчилик эътиборига тушган, зоминлик истеъдодли йигит Ҳусан Мирзаҳабибов билан учрашдик.
Инстаграм тармоғида 750 мингдан ортиқ обуначига эга бўлган Ҳусан Мирзаҳабибов ўзининг ноодатий санъат йўналиши билан машҳур. У кубик-рубиклар ва иплар ёрдамида таниқли инсонлар портретларини яратар экан, бу орқали ёшлар орасида ижодкорлик ва техник тафаккурни уйғотишга илҳом бермоқда. Унинг видеолавҳалари ижтимоий тармоқларда минглаб ижобий фикрлар ва қизиқиш уйғотмоқда.
Учрашув давомида Ҳусан Мирзаҳабибов партия вакиллари билан келгусидаги режалар, ёшларга қаратилган лойиҳалар ва ижтимоий ташаббуслар ҳақида суҳбатлашди. У Ўзбекистон ХДП билан яқиндан ҳамкорлик қилиб, ижтимоий-маърифий лойиҳаларда фаол иштирок этишни, ёшлар орасида санъат ва ижодга бўлган қизиқишни оширишга ҳисса қўшиш ниятидалигини айтди.
Ҳусан Мирзаҳабибов Ўзбекистон Халқ демократик партияси сафига қўшилди. У Тошкент шаҳар партия кенгашида партия аъзолигига қабул қилинди.
Ижодкор ва ташаббускор ёшларни қўллаб-қувватлашда давом этамиз.
Муҳсиддин Низомиддинов,
ЎзХДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи.