Наманган туманида Ўзбекистон ХДП гуруҳи ташаббуси билан ўрганилган масала сессияда муҳокама этилди

 

Халқ депутатлари Наманган туман Кенгашининг 7-чақириқ 8-сессияси бўлиб ўтди. Сессияда партия депутатлик гуруҳи ташаббуси билан ўрганилган «Наманган туман тез тиббий ёрдам бўлими фаолиятини янада самарали йўлга қўйиш ва аҳолига сифатли тиббий ёрдам кўрсатишни аҳволи» тўғрисидаги масала муҳокама қилинди. Сессияда ўрганилган масала юзасидан туман партия кенгаши раиси, депутатлик гуруҳи раҳбари Умиджон Солиев ахборот берди.

Муҳокамаларда туманда аҳолига сифатли тез тиббий ёрдам кўрсатилиш ҳолати, соҳада мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимига алоҳида эътибор қаратилди.

Жумладан, тез ёрдам бўлимининг моддий техник базаси, ходимлар учун яратилган шарт шароитлар, зарур дори воситаларини таъминоти, кадрлар таркибини сифати, тез ёрдам автотранспортлари ҳолати, уларнинг сақланиши учун яратилган имкониятлар ва бошқа муҳим масалалар кўриб чиқилди.

Сессияда ўрганилган масала юзасидан депутатлик гуруҳи томонидан илгари сурилган таклиф ва тавсиялари инобатга олиниб мутасадди раҳбарларга тегишли вазифалар юкланди ва тегишли қарор қабул қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш