Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар ва Олмазор туман кенгаши масъуллари иштирокида «Депутат маҳаллада» лойиҳаси доирасида ўрганишлар олиб борилди, деб хабар қилмоқда Тошкент шаҳар партия кенгаши ахборот хизмати. Хусусан, Олмазор туманининг «Ҳастимом» ва «Шодиёна» маҳаллаларида бўлиб, аҳоли турмуш шароити, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганди.
Тадбир давомида туман депутати Сайёра Яҳёева ташаббуси билан ҳунармандлар фаолият юритадиган таъмирталаб хонадонлар миллий анъаналар асосида таъмирланди.
Шунингдек, «Оҳунгузар» кўчасида истиқомат қилувчи Шаҳноза Ғоиповага депутат ташаббуси ва ҳомийлар кўмагида ўз оилавий тадбиркорлигини бошлаши учун газ плитаси ҳамда тикув машинаси тақдим этилди. Лутфи Илҳомовага эса хонадонда ўз фаолиятини бошлаш ва турмуш шароитини яхшилаши учун тикув машинаси, телевизор ҳамда электр печ топширилди. Бу каби амалий ёрдамлар нафақат моддий кўмак, балки инсонларга ишонч ва янги ҳаёт учун рағбат бахш этади.