Муҳокама бўлган масала ўрганилди

 

Куни кеча ижтимоий тармоқларда «Сув тўлдириб, чўмилса бўладиган йўллар» сарлавҳали видео-хабар тарқалган эди. Ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон ХДП Бухоро вилоят кенгаши раиси З.Тўйева бошчилигидаги ишчи гуруҳ масалани ўрганди, деб хабар қилади вилоят ахборот хизмати масъуллари.

Маълум бўлдики, мазкур ҳолат Бухоро туманидаги Тўтихушк қишлоғидан «Дехчабеги» қишлоғига олиб ўтувчи йўлда кузатилган. Ушбу йўл аввал таъмирланмаган бўлиб, 4К-178 рақамли маҳаллий аҳамиятга эга йўлнинг қўшимча тармоғи ҳисобланади.

Шунингдек, йўл қишлоқ четидан ўтган бўлиб, ундан аҳоли ҳамда мактаб ўқувчилари доимий фойдаланмаслиги аниқланди. Қолаверса, йўл тўлиқ таъмирланиши режалаштирилган ва бунинг учун ҳаракатлар бошланган.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш