ШҲТ сиёсий партиялар форумида ЎзХДП вакили иштирок этди

 

Жорий йилнинг 22 - 27 апрель кунлари Хитой Халқ Республикасида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг сиёсий партиялари форуми бўлиб ўтди.

Мазкур форумдан кўзланган мақсад ШҲТ руҳини намоён этишда сиёсий партияларнинг ролини ошириш ҳамда сиёсий партиялар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш, ўзаро тажриба алмашишдан иборат.

Форум ишида Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг аъзо, кузатувчи ва мулоқот бўйича ҳамкор 20 дан ортиқ мамлакатларининг 60 та сиёсий партия аъзолари ва парламент вакиллари қатнашди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси раиси ўринбосари Фирдавс Шарипов ҳам ушбу анжуманда иштирок этди. У партия дастурий йўналишидан келиб чиққан ҳолда мамлакатимизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш, камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борадаги тажриба ҳамда ҳамкорлик истиқболлари ҳақида маъруза қилди.

Таъкидлаш керак, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти сиёсий партиялар форуми ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим сиёсий платформа вазифасини ўтайди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш