Ёшлар парламентига номзодларни саралаш босқичи якунига етди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгашида Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламентига саралаш босқичи ташкил этилди. Унда пойтахтимизнинг фаол, ташаббускор ва ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга бўлган ёшлари иштирок этди.

Саралаш босқичи давомида номзодлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар Ёшлар парламенти сайловини ташкил этиш тўғрисидаги Низом талаблари асосида кўриб чиқилди.

Жараёнида иштирокчиларнинг сиёсий саводхонлиги, нутқ маданияти, жамоатчилик билан ишлаш кўникмалари ҳамда келажакдаги режаларига алоҳида эътибор қаратилди. Очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилган тадбирда юқори натижа кўрсатган номзодлар рўйхати шакллантирилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш