Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг барча вилоят кенгашларида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти низомига мувофиқ, ҳудудий саралаш босқичи бўлиб ўтди.
Саралаш босқичи давомида номзодлар тақдим этган ҳужжатлар комиссия томонидан низом доирасида кўриб чиқилди.
Мазкур босқичда ёшлар ўзларининг ижтимоий фаоллиги, ташаббускорлиги ва долзарб масалаларга бўлган муносабатини намоён этди. Жараёнда иштирокчиларнинг сиёсий саводхонлиги, нутқ маданияти, жамоатчилик билан ишлаш кўникмалари ҳамда келажакдаги режаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Тадбир доирасида очиқ мулоқотлар, савол-жавоблар, шунингдек, ёшлар ўз режаларини тақдим этиш орқали ўзларини намоён қилишди.
Саралаш босқичи очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилди. Юксак натижа кўрсатган номзодлар кейинги босқичга тавсия этилди.