Депутат автовокзал ташкил этилишига ҳисса қўшди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Шокиржон Ахмедов Ёзёвон туманида сайловчилар билан учрашувлар ўтказиб, ижтимоий масалаларни ўрганмоқда.

Туман ҳокимлиги, туман ИИБ ЙПХ бўлими, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда туман солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида Ёзёвон туманида ноқонуний тарзда эгаллаб олинган ва фойдаланиб келинган автотураргоҳ фаолияти тўхтатилди.

Шунингдек, туманда автовокзал ташкил этилиб, туманлараро қатновчи автобус ва енгил автомобиллар ушбу автовокзалга қайтарилди. Бу эса нафақат транспорт тизимидаги тартибни тиклаш, балки фуқароларга қулай ва хавфсиз хизмат кўрсатиш имконини яратди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш