Бу ҳақида Ўзбекистон ХДП Самарқанд вилоят кенгаши ахборот хизмати хабар қилмоқда. Унда айтилишича, партия Марказий Кенгаш раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова, бошқарма бошлиғи Мавжуда Ҳасанова, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳлари аъзолари вилоятида кенг қамровли ижтимоий ўрганиш ишларини олиб бормоқда.
Ишчи гуруҳ аъзолари вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси фаолияти билан яқиндан танишиб, бир қатор муаммо ва таклифларини эшитди.
Шундан сўнг Самарқанд тумани Соғлиқни сақлаш бўлими фаолияти билан яқиндан танишиш мақсадида муассасада таҳлиллар олиб борилди. Шу билан бирга, партия фаоллари туман марказий поликлиникасида бўлиб, у ердаги вазият билан танишди.
Поликлиника фаолияти ўрганилганда электрон тизимга тўлиқ ўтилмагани маълум бўлди. Муассасадаги ижтимоий дорихоналар фаолияти кўздан кечирилиб, малакали ҳамширалар томонидан штат жадвали қайта кўриб чиқилиш таклифи берилди.
Вилоятдаги ўрганиш ишлари давом этмоқда.