Халқ депутатлари Қонликўл туман Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси гуруҳи аъзоси Қунназар Пирназаров “Қорақалпоқ сув таъминоти” АЖ Қонликўл тумани бўлими бошлиғи С.Қошантаевга депутат сўрови юборди.
Унда ёзилишича, “Қонликўл” шаҳарча фуқаролар йиғини ҳудудидаги “Темир йўл” Қазақбай овули аҳолиси билан ўтказилган учрашувда мазкур ҳудудга ичимлик суви тармоғини тортиш масаласи туманнинг 2024 йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш режасига киритилгани, бироқ ҳали ҳануз бу вазифа ниҳоясиги етмагани ҳақида мурожаат бўлган.
Депутат масъуллардан аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш бўйича бугунги кунда олиб борилаётган ишлар бўйича маълумот берилиши ва белгиланган масалага ижобий ечим топишда амалий чоралар кўрилишини сўраган.
Депутатнинг сўровига келган жавобда, “Қорақалпоқ сув таъминоти” АЖ Қонликўл тумани филиали томонидан 2025 йилда “Қонликўл” посёлка фуқаролар йиғини ҳудудида янгидан 3,1 км ичимлик суви тармоғини тортиш режалаштирилгани тўғрисида маълум қилинган.
Маълумот учун, жорий йил бошидан буён мазкур ҳудудда лойиҳа қиймати 809 миллион сўм бўлган 4,4 км ичимлик суви тармоқлари қуриб битказилиб, 10150 нафардан ортиқ аҳоли, 217 хонадон ичимлик суви билан узлуксиз таъминланган.