Аҳоли мурожаатлари депутат эътиборида

 

Хонқа тумани «Дургадик» маҳалласида Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши раиси Р.Юсупов фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабул жараёнида Хонқа туман ҳокими У.Давлатов, туман ҳокимининг тегишли соҳалар бўйича ўринбосарлари, маҳалла еттилиги, Халқ депутатлари туман Кенгаши котибият мудири, ушбу округдан сайланган депутат, маҳалла еттилиги, маҳалла фаоллари қатнашди.

Фуқаролар маҳалла ҳудудидан ўтувчи йўл таъмирталаб аҳволга келиб қолганини маълум қилди. Уларнинг сўзларига кўра, ушбу йўлда чанг тўзон кўтарилиши натижасида ҳаракатланишда муаммолар келиб чиқмоқда. Мазкур мурожаат юзасидан депутат тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда масаланинг ечими юзасидан ўрганишлар олиб борди.

Аниқланган муаммони ижобий ҳал қилиш мақсадида «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» Давлат дастури доирасида маҳалла ҳудудидаги 4 километр ички йўлни асфальт қилиш ёки бетон ётқизиш бўйича қилиниши лозим бўлган ишлар туман ҳокими томонидан назоратга олинди.

 

Назокат Машарипова,

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши ходими.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш