Тошкент шаҳрида тиббиёт муассасалари фаолияти ўрганилмоқда

 

Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳолатни ўрганиш мақсадида пойтахтдаги бир қатор тиббиёт муассасаларида назорат-таҳлил ишларини олиб бормоқда.

Депутатлар пойтахтимизнинг туманларида жойлашган оилавий поликлиникалар ва хусусий клиникаларга бориб, у ердаги хизмат кўрсатиш тартиби, тиббий жиҳозлар ҳолати, ходимларнинг иш шароитлари ҳамда беморларга яратилган имкониятлар билан танишди. Жараён давомида аҳоли билан мулоқотлар ўтказилиб, фуқаролар фикр ва таклифлари тингланди.

Баъзи муассасаларда навбатлар мавжудлиги, техник воситалар эҳтиёжи, дори-дармон таъминотидаги узилишлар каби масалалар қайд этилди. Шу билан бирга, хизмат кўрсатиш жараёнида рақамли технологиялар қўлланилаётган, аҳоли билан алоқалар йўлга қўйилган ҳолатлар ҳам кузатилди.

Аниқланган масалалар юзасидан мутасадди ташкилотларга тегишли тавсиялар берилди.

Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари томонидан олиб борилаётган мониторинг ишлари тизимли давом этади. Босқичма-босқич барча туманлар қамраб олиш кўзда тутилган.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш