Ўзбекистон ХДПнинг барча ташкилотларида байрам нафаси

 

Шу кунларда турли муассаса ва ташкилотларда бўлгани каби Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг ташкилотлари ҳамда депутатлик бирлашмаларида хотин-қизлар байрами нишонланмоқда. Опа-сингилларимиз шаънига илиқ сўзлар, самимий тилаклар билдирилмоқда.

Хусусан, Жиззах вилояти кенгаши ташаббуси билан Жиззах давлат педагогика университетида Шароф Рашидов тумани «Куёвбоши» маҳалласининг онахонлари ва хотин-қизлари учун байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбирда маҳоратли санъаткорлар томонидан куй-қўшиқлар ижро этилиб, иштирокчиларга байрамона кайфият улашилди.

Ўзбекистон ХДП Касби туман кенгаши томонидан «Денов» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож хотин-қизлар билан давра суҳбати ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси, депутат С.Ҳамроев ҳамда Агросаноат мажмуаси ходимлари Касаба уюшмаси туман кенгаши раиси, партия фаоли Б.Исломов йиғилган хотин-қизларга эсдалик совғаларини топшириб, энг эзгу ниятларини билдиришди.

Тошкент вилоятида ҳам аёлларга байрам тадбири ташкил этилмоқда. Жумладан, Ангрен шаҳар кенгаши раиси Ф.Абдураҳимова «Янгиобод» МФЙдаги БПТда бўлиб, у ердаги хотин-қизларда баҳорнинг гўзал айёми билан табриклади. Совғалар ва эътибор учун аёллар ўз миннатдорлигини билдирди.

Бу каби тадбирлар барча ҳудудий партия ташкилотларида давом этмоқда.

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш