Ҳисобот-сайлов йиғилиши

 

Ўзбекистон ХДП Каттақўрғон шаҳар кенгаши ташаббуси билан «Чордара» маҳалла фуқаролар йиғинидаги БПТда ҳисобот йиғилиши ўтказилди. Унда бир қатор масала кўриб чиқилди.

Хусусан, БПТларнинг 2024 йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи эшитилди ва ташкилот етакчисини сайлаш масаласи овозга қўйилди. Йиғилишда «Чордара» МФЙ БПТ етакчиси этиб Ф.Низомов қайта сайланди.

Худди шундай тадбир Ўрта Чирчиқ тумани «Инсон» ижтимоий хизматлар агентлигида БПТда ҳам ташкил этилди. Унда 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар сарҳисоб қилинди.

Шунингдек, ҳисобот-сайлов йиғилишларида «Ўзбекистон - 2030» стратегияси ва 2025 йил «Атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йилида амалга оширишга оид давлат дастури»даги ҳамда партия дастуридаги устуворликлардан келиб чиқиб, БПТнинг жорий йилдаги вазифалари белгилаб олинди.

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш