Байроғимиз озодлигимиз рамзидир
Ўзбекистон ХДП Нишон тумани кенгаши томонидан фаол ёшлар иштирокида тадбир ташкил этилди.
Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан Нишон туманидаги ҳарбий қисмда тадбир бўлиб ўтди. Тадбир доирасида Давлатимиз рамзи бўлмиш байроғимиз халқимиз мустақиллиги, озодлиги, тинчлиги ва барқарорлиги тимсоли ҳисобланиши таъкидланди. Қадимда озодлик учун, ватан байроғининг ҳилпираши учун босиб ўтилган шонли йўллар ҳақида маълумотлар берилди.
Давлатчилигимиз тарихининг қайси даврини олмайлик, байроқ аждодларимиз учун озодлик, куч-қудрат, жасорат, ғалаба тимсоли бўлганлиги қайд этилди. Шунингдек, ёшларни қизиқтирган саволларига жавоблар берилди.