Ҳар бир инсон учун ижтимоий тенглик ва адолат тамойиллари асосида муносиб яшаш шароитини яратиш, аҳолини янги иш ўринлари ва кафолатли даромад манбаи билан таъминлаш бўйича самарали сиёсатни амалга оширишни мақсад қилган.
Ҳар бир шахс, жамиятдаги ҳар бир қатлам манфаатларини кўзловчи Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Тошкент шаҳри фаоллари ҳам сайловолди тарғибот учрашувларини пойтахтимизнинг ҳар бир маҳалласи, кўчалари, ижтимоий объектлари, ҳаттоки аҳоли хонадонларида олиб бормоқда.
Сайловчилар билан мулоқотларда партиянинг ғоялари, унинг ҳар бир инсоннинг кундалик ҳаёти ҳамда келажагида тутадиган ўрни хусусида сўзлаб берилмоқда.
Партиянинг янги Сайловолди дастуридан ижтимоий аҳамиятга эга товар ва хизматларнинг нархларини шакллантириш устидан давлат ва жамоатчилик назоратини қатъий ўрнатиш юзасидан қатор чоралар ўрин олган. Хусусан, кам таъминланган аҳоли қатлами учун кундалик зарур товар ва маҳсулотларни арзон нархларда сотиш бўйича ижтимоий дўконлар тармоғини ривожлантириш, пенсия ва нафақа олувчиларга мамлакат бўйлаб саёҳат дастурларини ташкил этиш мақсадида туроператорлар арзон ва қизиқарли таклифларни яратиши учун солиқларни ноль ставкасида белгилашни жорий қилиш, аҳоли томонидан исрофгарчилик ҳолатларини камайтириш, кам таъминланган оилаларнинг қарзга ботиб кетишига чек қўйиш мақсадида тўйлар, дафн маросимлари ва бошқа оилавий тадбирларни ўтказишни қатъий тартибга солиш, ушбу тадбирлар учун ижтимоий меъёр белгилаш таклифлари илгари сурилмоқда.
Мулоқотларда сайловда фаол иштирок этиш, Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва унинг номзодларига овоз беришга чақирилмоқда!