ХДП номзодлари халқ орасида

 

Мамлакатимизда муҳим сиёсий жараён – парламент ва маҳаллий вакиллик органларига бўлиб ўтадиган сайловларга саноқли кунлар қолмоқда. Ҳозирда сиёсий партиялар, депутатликка номзодлар Сайловолди дастуридаги мақсад ҳамда вазифаларига асосланиб, жамиятимиз тараққиёти ва келажаги билан боғлиқ масалалар бўйича сайловчилар билан учрашувлар ўтказмоқда.

Бу борада навоийликлар ҳам фаолликни қўлга олган. Партиядан кўрсатилган номзодлар, уларнинг ишончли вакиллари ҳамда партия ходимлари иштирокида ўтказилаётган тадбирлар очиқ ва самимий руҳда кечмоқда. Жараёнда навоийлик ёшлар, жамоат ташкилотлари аъзолари, турли соҳа вакиллари, уй бекаларидан тортиб, вақтинча ишсиз фуқароларгача қамраб олинмоқда иштирок этди.

Хусусан, Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасига номзод И.Наризова Томди туман ихтисослаштирилган мактаб интернатида сайловчилар билан юзма-юз мулоқот қилди. Тадбирда номзод ва партия вилоят Кенгаши раиси Б.Ташев йиғилганлар партия сайловолди дастуридан ўрин олган устувор мақсад ва вазифалар, келгуси беш йиллик давр учун мўлжалланган фаолият юзасидан маълумотлар берди.

Худди шундай тадбир Олий Мажлиси Қонунчилик Палатасига номзод Н.Юсипова ҳамда халқ депутатлари Навоий вилоят Кенгаши депутатлигига номзод Н.Тоғаева иштирокида ҳам ўтказилди. Хатирчи туман Мактаб ва мактабгача таълим бўлимида ташкил этилган учрашув ўзаро суҳбат тарзда бўлиб ўтди.

Мулоқотда сайловчиларга Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловолди дастуридан ўрин олган ижтимоий соҳага доир таклиф ва ташаббуслар мазмун-моҳияти хусусида сўз юритилди. Партия дастури ва ташаббуслари билан танишган сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Жойларда тарғибот тадбирлари давоми этмоқда.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш