Берунийда сайловчилар билан учрашув ўтказилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Қорақалпоғистон Республикаси фаоллари, бошланғич партия ташкилотлари, волонтёрлик гуруҳлари ҳам фаол тарғибот тадбирларини олиб бормоқда.

Беруний туманидаги Ёшлар марказида бўлиб ўтган мулоқотда партиянинг янги Сайловолди дастури, номзодлар сайловчиларга таништирилди.

Самимий мулоқот тарзида ўтган учрашувда партиянинг Сайловолди дастуридаги энг муҳим йўналиш, халқ манфаатлари нуқтаи-назаридан ишлаб чиқилган ғоя ва таклифлар йиғилганларга тушунтириб берилди.

Учрашувда партия фаолияти ва ташаббусларига оид флаерлар, буклетлар ва янги дастур ўрин олган китобчалар тарқатилиши билан бирга сайловчиларнинг турли саволларига батафсил жавоблар берилди. Сайлов жараёнларининг муҳимлиги тушунтирилиб, сайловда фаол қатнашишга ва Ўзбекистон Халқ демократик партияси номзодлари, унинг дастури ва албатта, партияга овоз беришга чақирилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш