Халқ демократик партиясига овоз беришга чақирилмоқда

 

Жиззах давлат педагогика университети "Маданият саройи"да Халқ демократик партияси сайловолди дастури ҳамда депутатликка номзодларни кенг тарғиб қилиш мақсадида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари М.Ўразалиева, Ў.Ўразбаев ҳамда партиянинг Жиззах вилоят кенгаши раиси Н.Холматовлар томонидан сўнги 5-йил ичида партия томонидан амалга оширилган ишлар, келгусидаги янги режалар ҳамда ижтимоий адолат, ижтимоий тенглик тамойиллари асосида ишлаб чиқилган Сайловолди дастурининг мазмун-моҳияти тушунтирилиб, депутатликка номзодлар ҳам иштирокчиларга таништирилди.

Шунингдек, иштирокчиларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида сайлов қонунчилигига оид саволлар иштирокчиларга йўлланиб, тўғри жавоб эгаларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Партиянинг фаолияти ва ташаббусларига оид флаерлар, буклетлар ва янги дастур ўрин олган китобчалар аҳолига тарқатилиб, тарқатма материаллар билан бирга энг муҳим устуворликлар ҳақида ҳам сайловчиларга маълумотлар бериляпти.

Шу билан бирга, юртдошларимиз сайловда фаол бўлишга ҳамда Халқ демократик партияси номзодлари, унинг дастури ва албатта, партияга овоз беришга чақирилмоқда.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш