Kun.uz: Партиялар президентлик сайловлари учун ўз номзодларига имзо тўплашмоқда
Kun.uz: Партиялар президентлик сайловлари учун ўз номзодларига имзо тўплашмоқда

 

Қоидага мувофиқ, сайловда иштирок этишига рухсат берилган сиёсий партиядан кўрсатилган номзодни қўллаб-қувватлаб, сайловчилар умумий сонининг камида бир фоизи имзоси тўпланиши керак.

Халқ демократик партиясининг бошланғич партия ташкилотлари томонидан президентлик сайловлари учун ўз номзодларига имзо йиғиш жараёни давом этмоқда.

Имзо тўплаш тамомланганидан сўнг ҳудудлар бўйича алоҳида-алоҳида қилиб тикилган имзо варақалари Марказий сайлов комиссиясига топширилади ҳамда уларнинг тўғри тўлдирилганлиги беш кунлик муддатда текшириб чиқилади.

 

Халқ демократик партиясига кўра, партиянинг имзо йиғиш жараёнида фуқаролар, аҳолининг турли қатлами вакиллари партия ғоялари, ташаббуслари билан яқиндан танишган ҳолда қатнашмоқда.

Маълумот учун, Сайлов кодексининг 38-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови бўйича сиёсий партия ўзининг ваколатли вакили рўйхатга олинганлик гувоҳномасини олганидан кейин сайловчиларнинг имзосини тўплашга ҳақли.

Сайловчиларнинг имзосини тўплаш иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, сайловолди тадбирларида, шунингдек ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда амалга оширилади.

Имзо тўплаётган шахс томонидан сайловчиларни мажбурлаш ва ўзига оғдириб олишнинг ҳар қандай шакли қонунда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.

 

www.kun.uz

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш