Тошкент шаҳридан делегатлар сайланди
Тошкент шаҳридан делегатлар сайланди

 

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгашининг IX пленуми бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари ҳамда партия гуруҳларининг сайловдаги муносиб иштирокини таъминлаш, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг XIII Қурултойига Тошкент шаҳридан делегатлар сайлаш тўғрисидаги масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси, халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати, партия гуруҳи раҳбари Эшметова Нигора Асомидиновна сўзга чиқиб, Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг сайловда фаол иштирок этишини таъминлаш ва ишларни самарали ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган 7 та йўналиш, 37 банддан иборат асосий тадбирларининг календарь Режасида белгиланган вазифалар ижросини ўз вақтида, ўзаро ҳамжиҳатлик ва ишчанлик руҳида таъминлаш лозимлигига эътибор қаратди.

Шундан сўнг, партия Қурултойига делегатлар сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилиб, иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар асосида 7 нафар делегат сайланди.

 

 

 

Теглар

Сайлов
← Рўйхатга қайтиш