Партия янгиликлари
Давлат бюджети халқ манфаатига хизмат қилиши керак
Халқ демократик партияси фракцияси аъзолари, депутатлар янги бюджет лойиҳаси бўйича аниқ таклиф ва ташаббуслар билан чиқишган эди. Ушбу таклифлар умумлаштирилиб, Молия вазирлиги ҳамда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, шунингдек, бошқа тегишли вазирликларга доимий равишда киритиб борилмоқда...
Азиз ватандошлар!
Азиз юртдошлар! Барчангизни халқимизнинг қутлуғ ва муборак айёми – Ўзбек тили байрами билан чин юракдан самимий табриклаймиз!..
Қўрқмасдан ўз бизнесингизни бошланг, бунга шароит ва имконият етарли
Микрофирма ва кичик корхона таъсис этган шахсларга учинчи шахс кафиллиги, суғурта полислари, кредит ҳисобига сотиб олинаётган мол-мулклар гарови, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафиллиги ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа таъминот турлари асосида 225 миллион сўмгача миқдорда микрокредитлар ажратилади...
Тил — миллат маънавиятининг муқаддас тимсолидир
Ҳақиқаттан ҳам, тил бўлмаса эл ҳам, миллат ҳам бўлмайди. Элни эл миллатни миллат даражасига кўтарадиган унинг яшаши ва фаолиятини белгилаб турадиган восита тил экан, у билан бутун инсоний қиёфалар шаклу шамойилига эга бўлади...
“Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш масалалари” мавзусида онлайн конференция (видео)
Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси асосида “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш масалалари” мавзусида онлайн конференция ўтказилди...
Давлат томонидан берилаётган ижтимоий ёрдам ўз эгасига етиб боради
Ижтимоий нафақаларни тайинлаш жараёнида расмиятчилик, сансалорлик ва бюрократия авж олгани ҳеч кимга сир эмас. Моддий ёрдам олиш учун югур-югурдан чарчаб, охири қўл силтаб қўйганлар аҳоли орасида кўплаб топилади. Кимдир чиндан ҳам моддий ёрдамга ёки ижтимоий нафақага муҳтож, лекин қанча ҳаракат қилса ҳам уни ололмайди. Қайсидир оила ўзига тўқ бўлса ҳам, таниш-билишларни ишга солиб, моддий ёрдам ёки ижтимоий нафақа олувчилар рўйхатида туради. Қизиқ томони, фақат қоғозда қайд этилган маълумотлар ҳаққонийми ёки йўқми фарқи йўқ. Энг муҳими, у бор ва оила ижтимоий ҳимояга муҳтож. Амалда эса бундай эмас...
Тил яшаса, миллат яшайди
ХДП Марказий Кенгаши ташаббуси билан 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати билан Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши “Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш масалалари” мавзусида онлайн видео конференция ташкил этилди...
Тилнинг офати — нутқнинг номаъқуллигида
Шевага хос бўлган тил воситаларини нутққа ўринсиз олиб кириш уни бузади, албатта. Рости, тилимизга бепарволик бор ҳолат. Ушбу умумий лоқайдлик матбуот тилига, бадиий тилга ҳам ўз салбий таъсирини кўрсатади ва афсуски кўрсатмоқда...
Форум доирасида 37 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бухоро вилояти кенгаши томонидан Ромитан туманининг “Қалайчорбоғ” маҳалласидаги “Оромитан” болалар оромгоҳида туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда аёллар Форуми бўлиб ўтди...
Миллат тили – миллат руҳидир
Aйтингчи биринчи кўрган тушингиз ёдингиздами? Йўқ - а? Келинг саволни бошқача қўямиз, биринчи кўрган тушингизни қайси тилда кўргансиз? Ҳа албатта, ўз она тилингизда. Бу нимани англатади? Бу инсоннинг ўз она тили унинг руҳи билан чамбарчас деганидир...
Она тилимизнинг софлиги, мавқеи ва нуфузини оширишга ҳар биримиз масъулмиз!
Тил — инсон қиёфаси ва ички гўзаллигини намоён этадиган энг гўзал туйғудир. Шу билан бирга тил — давлат тимсоли, мулки ҳамдир...
ЎзХДП Бешариқ туман кенгаши “Намунали кенгаш” деб топилди (видео)
Шу муносабат билан партия кенгашининг самарали фаолиятини бошқа партия ташкилотларига ўрнак ва намуна сифатида кўрсатишга қаратилган амалий семинар ўтказилди...
Она тилида хато ёзишдан уялмасликдек ғалати кайфият пайдо бўляпти
Ёшларимиз сўз бойлигини ошириш, стилис¬тик ва орфографик хатолар устида ишлаш, ҳуснихат масалаларига эътиборсиз, бефарқ бўлиб қолди. Нотўғри гапириш, хато ёзишдан уялмасликдек ғалати кайфият пайдо бўляпти. Бундай кайфиятдаги кишилар эртага бирон соҳада фидойи шахс бўлиб етишишига ишониш қийин...
Давлат тилини ҳурмат қилишда мансабдорлар ўрнак бўлиши керак
Она тилида инсон боласининг ўзлиги намоён бўлади. Ўз тилимизни ҳурмат қилиб, миллат сифатида юксаламиз. Давлат тили эъзозланмаган давлатнинг жаҳондаги обрўси ҳам омонат бўлади...
Набирам билан бирга дарс қилдик, хафа бўлдим
Фарзандини билимли қиламан, деган ота-оналаримиз қўшимча маблағ сарфлаб репетитор ёллашга мажбур бўлишади. Имконияти йўқ оилалардаги фарзандларимиз эса бу дарсларни ўзлаштиришга улгурмайди ва натижада уларнинг дарсга бўлган қизиқиши йўқолади...
Давлат тилига эҳтиром миллатга, Ватанга эҳтиром дегани
Халқ демократик партияси Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши ҳамда шаҳар Маданият бўлими ҳамкорлигида 21 октябрь – Ўзбек тили байрами кунига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди...
Аёллар билан елкама-елка турамиз!
ХДП масъул ходимлари, фаоллар ва депутатлар "Аёллар бандлиги - оила фаровонлиги" лойиҳаси доирасида маҳаллаларда бўлиб, уйма - уй юрган ҳолда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган, ногиронлиги бўлган, “Аёллар дафтари”га киритилган, вақтинчалик ишсиз аёллар билан учрашишмоқда...
Депутат ташаббуси билан шифокорлар сайёр қабул ўтказди
Халқ демократик партиясидан Бектемир туман Кенгаши депутати Музаффар Мамаюсупов ташаббуси билан Бектемир туманидаги "Абай" маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси учун туман тиббиёт бирлашмаси шифокорларининг сайёр қабули ўтказилди...
Ҳамдардлик билдирамиз!
Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши ва Хоразм вилоят кенгаши Марказий Кенгаш аъзоси, Ҳазорасп туман Кенгаши депутати Боғбек Қосимовнинг вафоти муносабати билан марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради...
Тил миллат қиёфасининг бир бўлагидир
Тил – халқнинг, миллатнинг ғурури, руҳидир. У аввало, ўзликни англаш демакдир. Тафаккурнинг ифодаси, авлодлар ўртасидаги руҳий-маънавий боғлиқлик учун муҳим кўприкдир. Тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди...