Йўлланмалар берилди
         
                                    
Ўзбекистон ХДП Яккабоғ туман кенгаши томонидан тумандаги «Чойдори» маҳалла фуқаролар йиғинидаги 68-сон Оилавий поликлиникада «Соғлом она-соғлом оила» лойиҳаси доирасида тиббий кўрик ташкил этилди.
Унда «Чойдори» ва «Ғозлиқ» қишлоқларида яшовчи хотин-қиз ва болалар кўрикдан ўтказилди.

Кам таъминланган оила вакиллари ҳамда “Аёллар дафтари” рўйхатида турганларнинг 22 нафарига 120 хилдаги бепул дори-дармонлар берилди.

Шунингдек, тиббий кўрикдан ўтган 2 нафар аёл ва бир нафар болага даволаниши учун йўлланмалар берилди.
