Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят кенгаши ва Сариосиё туман кенгашлари томонидан тумандаги “Ёқутлибоғ” маҳалласига қарашли 63-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида “Аёллар ижтимоий ҳимояси – ижтимоий фаоллик пойдевори” мавзусидаги хотин-қизлар форуми ўтказилди.
Форум доирасида Сариосиё туманидаги “Ёқутлибоғ” маҳалласида яшовчи ижтимоий ёрдамга муҳтож аҳоли қатламлари, жумладан ногиронлиги бор, кам таъминланган оилалар, хотин-қизлар ва ёш болаларга невропотолог, кардиолог, эндокринолог, терапевт, гинеколог, стаматолог ва болалар шифокорлари томонидан бепул тиббий кўрикдан ўтказилди.
Маҳаллада истиқомат қилувчи уйда ўтирган уюшмаган иш билан таъминланмаган хотин-қизлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Маҳаллада яшовчи Расул Камолов, Рухсон Нарзиева, Жўрабек Назаров, Турсуной Усмонова, Мавжуда Имомова ва Зулайхо Пўлатовалар томонидан соғлиқни сақлаш, таълим, нафақа ва бошқа масалалар бўйича 20дан ортиқ мурожаатлар қабул қилинди. Мурожаатларнинг 10 дан ортиғи шу ернинг ўзида тегишли ташкилотлар томонидан ижобий ечим топди.
“Ёқутлибоғ” маҳалласида бўлиб ўтган форум доирасида кам таъминланган, иш билан таъминланмаган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ҳам ташкил этилди. Ушбу меҳнат ярмаркада ишга мухтож 15 нафар хотин-кизлар Сариосиё текстел фабрикасидаги бўш иш ўринларига жалб этилди.. Ўз бизнесини бошламоқчи бўлган аёллар ва хотин-қизлар рўйхати шакллантирилди ва уларга банк ҳодимлари томонидан йўл-йўриқлар кўрсатилиб, керакли ҳужжатларни расмийлаштиришлари учун амалий ёрдам берилди.
Ф.Балтаева,
Ўзбекистон ХДП Сурхондарё вилоят
Кенгаши сектори мудири.