“Соғлом она – соғлом оила”
         
                                    
Ўзбекистон ХДП Бухоро шаҳар кенгаши ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги 5-сон оилавий поликлиникасида хотин-қизлар учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди.

“Соғлом она – соғлом оила” лойиҳаси доирасида ўтган тиббий кўрикка “Аёллар дафтари” рўйхатидаги тиббий муолажага муҳтож хотин-қизлар жалб этилди.

Кўрик натижасида касаллиги аниқланганларга тавсиялар берилди. Кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож аёллар ва болаларга бепул даволанишлари учун йўлланма ва ордерлар олишда кўмаклашилди.

