Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Фирдавс Шарипов Денов туманидаги Фарғона маданият уйида ҳудуддаги Халқ қабулхонаси билан бирга сайёр қабул ўтказди.
Мазкур қабулда туман ҳокими ўринбосарлари, Президент ва Бош вазирнинг туман қабулхонаси мудирлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари аҳоли мурожаатларини қабул қилди.
Қабул жараёнида жами 80 та мурожаат қабул қилинди. Уларнинг 32 таси (41 та муаммо) сайловчилар томонидан шахсан Олий Мажлис депутатига билдирилди. Мазкур мурожаатларнинг 4 таси ўз жойида ҳал этилган бўлса, 3 нафарига тушунтириш берилди, 11 та мурожаат тегишли мутасаддиларга йўналтирилди ва қолганларига депутатлик мурожаати орқали ҳал этилиши белгилаб олинди.
Шу куни депутат сайловчиларнинг мурожаатлари бўйича “Озод” маҳалласидаги 18-умумий ўрта таълим мактабининг 2-филиали, “Ибн Сино” маҳалласидаги 95-умумий ўрта таълим мактабининг ҳолатини туман халқ таълими бўлими мудири, ўқитувчилар ва сайловчилар иштирокида ўрганди. Ушбу мактаблар биноларининг ҳолатини яхшилаш, қўшимча бино ва спорт майдончаларини барпо этиш бўйича Халқ таълими вазирлигига депутатлик мурожаати йўлланиши белгилаб олинди.
Кечга яқин депутат тумандаги “Ўзбекистон” маҳалласида аҳоли чорваси учун яйлов ерларини ажратиш масаласини туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари ва маҳалла аҳолиси билан бирга ўрганди. Масалани туман ҳокими ўринбосари тегишли тартибда ҳал қилишга ваъда берди, депутат мурожаатни назоратга оладиган бўлди.
Депутат Ф.Шарипов 28 феврал куни ҳам Денов туманида мурожаатларни ўрганишда давом этди. “Янгиобод” маҳалласида ичимлик суви, ички йўлларни таъмирлаш бўйича фуқаролар мурожаати жойида ўрганилди.
Яна шу куни Халқ демократик партияси Денов туман кенгашидаги Жамоатчилик қабулхонасида 4 та фуқаро қабул қилинди. Мурожаатларнинг барчасида банкдан кредит олиш масаласида ёрдам сўралди. Депутат сайловчиларга амалий ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилишини билдирди.
ЎзХДП Сурхондарё вилоят кнгаши
Ахборот хизмати