Соғлом турмуш тарғиботи кучайтирилмоқда
         
                                    
Ўзбекистон ХДП Асака туман кенгаши раиси М. Дадажонов ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи М. Қодировалар томонидан «Эргашобод» МФЙ да «Соғлом она-соғлом оила» лойиҳаси асосида оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, уларнинг тиббий маданиятини ошириш мақсадида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ташкил этилди.

Тиббий кўрикдан ўтган 34 нафар она ва болалардан 7 нафари туман шифохонасига, 2 нафар ҳомиладор аёлга вилоят перенатал марказида даволанишлари учун бепул йўлланмалар берилди.


