Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатларидан иборат тарғиботчилар гуруҳи томонидан юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг бориши, ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган Президент фармон ва қарорларининг мазмуни ва аҳамияти, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича аҳоли орасида тарғибот тадбирлари ўтказилмоқда.
Беруний туманидаги таълим масканларида, тиббиёт бўлимларида ва меҳнат жамоларида ўтган тарғибот тадбирларида Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, ЎзХДП фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, ЎзХДП фракцияси аъзоси Сайёра Имамовалар Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини батафсил тушунтириб беришди.