Улуғбек Иноятов Янгиқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси ва Давлат хизматлари марказида бўлди
Улуғбек Иноятов Янгиқўрғон туманидаги Халқ қабулхонаси ва Давлат хизматлари марказида бўлди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари, Халқ демократик партияси фракцияси раҳбари Улуғбек Иноятов парламент ишчи гуруҳи фаолияти давомида ўз сайлов округида аҳолига яратилган шароитлар ва уларни ўйлантираётган ижтимоий масалаларни ҳам ўрганмоқда.

Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида бундан кейин депутатлар Халқ қабулхоналари билан доимий алоқани йўлга қўйиши муҳим аҳамиятга эга экани таъкидланган эди. Шунга мувофиқ тарзда туман Халқ қабулхонасида мурожаатларни қабул қилишдан бошлаб ҳал этишгача амалга ошириладиган жараён билан яқиндан танишилди.

Давлат идораларининг халқимизга хизмат қилиши тамойилини изчил йўлга қўйишда, фуқароларни турли муаммоли оворагарчиликлардан халос этишда, тез ва сифатли хизмат кўрсатишда ҳудудларда янгидан барпо этилаётган Давлат хизматлари марказларининг аҳамияти катта.

Янгиқўрғон туманидаги Давлат хизматлари маркази ҳам ҳар томонлама қулай ва кўркам қурилган. Бу ерда аҳолига юқори даражада хизмат кўрсатиш учун шароит етарли. Эндиги асосий вазифа мазкур марказда одамларни рози қиладиган тарзда ишни сифатли ва тизимли йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланди.

У.Иноятов бошчилигидаги парламент ишчи гуруҳининг Наманган вилоятидаги фаолияти давом этмоқда.

 

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

Теглар

Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш