Янги бошланғич партия ташкилоти тузилди
Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилояти филиалида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг янги бошланғич партия ташкилоти тузилди.
Шу муносабат билан Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши томонидан “Мен халқ демократик партиясини танладим” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Унда сўзга чиққан Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши масъул ходимлари партиянинг сайловолди дастури, устави ҳамда сайлов жараёнлари тўғрисида батафсил тушунчалар бериб ўтди.
Тадбир сўнггида Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Сурхондарё вилояти филиали директори Абдусалом Зиёевга партиямизнинг аъзолик гувоҳномаси топширилди.