Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши Тошлоқ туманида очиқ мулоқот ўтказди.
Очиқ мулоқотда партия фаоллари, депутатлар ва мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ҳудуддаги хотин-қизларнинг муаммоларини ўрганишди. Хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий-ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларда фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, маънавиятини кучайтириш, тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунлар ҳақида тушунчалар берилди.
Мулоқот давомида хотин-қизларни турмушда, иш жойларида, таълим муассасаларида ҳамда бошқа жойларда тазйиқлар ва зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратилди. Маърузаларда ушбу соҳадаги муносабатларни тартибга солиш, шунингдек, тазйиқлар ва зўравонликдан жабрланганларни ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш юзасидан таклифлар ўртага ташланди.
Эркин фикр алмашиш жараёнларида айрим ҳолларда хотин-қизлар турли шафқатсизликларга ҳам дуч келаётганлиги, яқин йилларгача бундай ҳолларда уларнинг ҳуқуқлари умумий ҳуқуқий мезонларга мувофиқ ҳимоя қилиб келинганлиги эътироф этилди.
Очиқ ва самимий суҳбатлар давомида иштирокчилар турли масалалар юзасидан ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.
Халқ демократик партияси
Ахборот хизмати.