Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш – устувор вазифа
Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш – устувор вазифа

 

Ўзбекистон ХДП Гулистон шаҳар кенгаши раиси Г. Усеинова, шаҳар депутати Д. Атабаев томонидан Гулистон шаҳридаги мономарказда мулоқот ташкил этилди.

Кенгаш раиси Г.Усеинова ўз сўзида партиянинг “Ёшлар қаноти” – ёшларнинг ҳуқуқий ва сиёсий манфаатлари ҳимоячиси экани, эл-юрт равнақи ва ватан манфаатлари йўлида фидойи, ишбилармон, ташаббускор ёшларни ўз атрофида жипслаштираётганини алоҳида таъкидланди.

Учрашувда шунингдек, хотин-қизлар ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси, аёллар ижтимоий ҳуқуқларини таъминлаш билан боғлиқ устувор вазифалар тушунтирилди. Камбағалликни қисқартириш, аёллар соғлиғини сақлаш, таълим олиши, ижтимоий ҳимояси ва фаровонлигини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар юзасидан фикрлар билдирилди.

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш