 
                                    
Тахтакўпир тумани “Қараой” овул фуқаролар йиғининда Ўзбекистон ХДП Тахтакўпир туман кенгаши томонидан “Қонунчилик – ёшлар нигаҳида” лойиҳаси доирасида ёшлар ва хотин-қизлар билан учрашув ташкиллаштирилди.

Учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тахтакўпир туман кенгаши масъуллари , Халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи аъзолари, партия фаоллари ва «Қараой» овул фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи ёшлар ҳамда хотин-қизлар иштирок етди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Тахтакўпир туман кенгаши раиси , Халқ депутатлари Тахтакўпир туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП депутатлик гуруҳи раҳбари Қ. Жалиев томонидан "Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган устувор йўналишлар ва мақсадларнинг мазмун-моҳияти, ёшлар учун яратилаётган имкониятлар, шунингдек, партия дастурий мақсад вазифалари юзасидан маълумотлар берилди.
