Партиядошларимиз ҳашарда
Партиядошларимиз ҳашарда

 

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бешариқ туман бўлими раҳбари Баркамол Абдусаидовнинг қайд этишича, тумандаги баркамол авлод вакиллари Файзли Адиробод массивида 2,5 минг гектар ерда тут плантацияси барпо этишни режалаштиришмоқда. Айни пайтда балл бонитети паст, шамол эррозиясига учраган 72 гектар қуриган мевали боғ, 705 гектар яйловлар ҳамда 1073 гектар туман захирасига олинган бўш майдонларда ишга киришилди ва кунда юзлаб ёшлар елкама-елка туриб, ер текислаш, техника билан ҳайдаш ва тут ниҳолларини экишга тайёрлаш ишларига киришишди.

Ушбу жараёнда ЎзХДП Бешариқ туман кенгаши ходимлари, туман кенгаши депутатлари, партия аъзолари ва хайрихоҳлари ҳам фаол иштирок этишмоқда. Ишонамизки, Бешариқ тумани ёшлари ташаббуси билан бошланган эзгу саъй-ҳаракат яқин йилларда ўз самарасини бериб, мазкур адирлар боғу бўстонга айланади.

 

ЎзХДП Фарғона вилоят кенгаши

Мафкура ва тарғибот-ташвиқот масалалари бўлими.

 

← Рўйхатга қайтиш