Наманган муҳандислик қурилиш институтида ўтказилган давра суҳбати гендер тенглик ва репродуктив саломатлик мавзусига бағишланди.
Давра суҳбатида институтда таҳсил олаётган талаба қизлар иштирок этдилар.
Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунининг мазмун-моҳиятини тарғиб этиш ва соғлом турмуш тарзини мустаҳкамлаш, тиббий кўрикдан ўтмасдан турмушга чиқишга йўл қўймаслик ва эрта турмуш қуришни олдини олиш бўйича атрофлича мулоҳазалар юритилди.
Институтнинг қурилиш факультети деканининг Ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари Хайрулло Нишанов, Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти раиси Соҳиба Атамирзаева, «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлимининг ўқув курси раҳбари Икромжон Солиев, Қурилиш факультети хотин-қизлар қўмитаси раиси Шаҳлохон Каримова ҳамда вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси мутахасисси Лайло Ахмедова, ЎзХДП вилоят кенгашининг Хотин-қизлар ва ёшлар ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш масалалари сектори мудири Мўътабар Қозиевалар сўзга чиқиб, кун тартибидаги масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Тадбир давомида «Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази вилоят бўлимининг ўқув курси раҳбари Икромжон Солиев томонидан «Соғлом авлод-келажак пойдевори» мавзусининг мазмун-моҳияти тақдимот шаклида тушинтириб берилди ва «Никоҳ олди тиббий кўрикдан ўтишнинг аҳамияти» номли ҳуқуқий, тиббий тавсия ва қўлланмалар тарқатилди.
Оналик ва болалик муҳофазаси, репродуктив саломатлик масалалари юзасида савол жавобларда талаба қизларнинг фаол иштироки тадбирнинг ўзига хос аҳамиятини белгилади.
Дарҳақиқат, институтда таҳсил олаётганлар орасида эмизикли боласи бўлган ёш оналар ҳам бор. Уларга яратиб берилиши лозим бўлган шароитлар юзасидан мутасаддилар мулоқот жараёнида аниқ вазифалар белгилаб олишди. Бу масалада ЎзХДП вилоят кенгаши томонидан берилган таклиф мулоҳазалар иштирокчилар томонидан қўллаб-қувватланди.
Ўзаро савол-жавоблар асносида очиқ фикр алмашувлар давра суҳбатига асос қилинган мавзу бўйича янада кенг тарғибот тадбирлари ташкил этиш бўйича режалар белгиланди.
Илхом АТАБАЕВ,
халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгаши депутати