Электорат билан учрашув
Электорат билан учрашув

 

Ўзбекистон ХДП Тўрақўрғон туман кенгаши томонидан “Партия сизга кўмакчи” лойиҳаси доирасида туман Ободонлаштириш бўлими ишчи ходимлари билан учрашув ташкил этилди.

Унда юртимиздаги ислоҳотлар, Халқ демократик партиясининг фаолияти ҳақида маълумотлар берилди. Туман Ободонлаштириш бўлимида 250 дан ортиқ ишчи ходимлар меҳнат қилишади. Шундан 23 нафари партия аъзоси, 5 нафар ходим 2 гуруҳ ногирони.

Ишчи ходимлар билан дилдан суҳбат қурилди. Уларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоб қайтарилди.

Фаоллар ва ногиронлиги бор ишчи ходимларига партиянинг эсдалик совғалари топширилди. Келгусида партия аъзолари сафини кенгайтириб, ҳамкорликда ишлар олиб бориш ва партиямиз дастурида белгиланган вазифаларни кенг оммага етказиш юзасидан келишиб олинди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш