Уйма-уй юриб муаммолар ўрганилди
         
                                    
Ўзбекистон ХДП Тахиатош туман кенгаши томонидан "Найманкўл"овул фуқаролар йиғинида аҳоли мурожаатларини ўрганиш юзасидан "Уйма-уй" лойиҳаси ўтказилди.

Лойиҳаси доирасида маҳаллада яшовчи ижтимоий кўмакка муҳтож, “Аёллар дафтари”га киритилган, иш билан таъминланмаган хотин-қизлар хонадонига ташриф буюриб, улар билан яқиндан суҳбат қилинди. Аҳолини қийнаётган муаммолар аниқланиб, уларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
