Депутат Узун туманида ёшлар билан суҳбатлашди
Депутат Узун туманида ёшлар билан суҳбатлашди

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси фракцияси аъзоси Мавжуда Ҳасанова Сурхондарё вилояти Узун туманидаги “Истиқлол" маданият марказида ҳудуд ёшлари билан учрашди.

Учрашувда ёшлар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди, депутатдан саволларига жавоб олди.

Хусусан, ёшлар билан ишлаш самарадорлигини баҳолаш бўйича ягона кўрсаткичлар ишлаб чиқиш, ёшлар сиёсатини баҳолаш миллий индексини жорий этиш, “Ўзбекистон ёшлари – 2025” концепциясини сифатли тайёрлаш долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Ёшларни ўйлантираётган масалалар эшитилди. Масъул ташкилотлар билан уларни ҳал этиш чоралари кўриладиган бўлди.

Халқ демократик партияси

Ахборот хизмати

 

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш