Норма ижодкорлигида миллий қонунчилик ёндашуви
Норма ижодкорлигида миллий қонунчилик ёндашуви

 

Жамиятда фуқароларнинг ҳаёти ва фаровонлигини яхшилаш, ҳаракатсиз, умумий тусга эга бўлган қонунларга қолиб кетмаслиги зарур.

Қонунларга доимий ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини талаб қилиниши, жамият ва давлат ўртасидаги мувозанатнинг бузилиши сабаблидир. Барча қатламлар, синфий бўлиниш, ижтимоий гуруҳларнинг талаб ва эҳтиёжлари турлича, доимий ўзгарувчан. Бу каби муаммоларни олдиндан билиш, олдиниши олишда қонунларни ишлаб чиқиш жараёнида қонун ташаббускорларидан сиёсий башоратчилик талаб қилинади.

Демократик ислоҳотлар йўли, адолатли ва фуқаролик жамияти қуришдек устувор йўналишлар борасидаги саъй-ҳаракатлар натижасида, бугунги кунда аниқ соҳалардаги муносабатларгина тартибга солинишига эришилди.

Кўпинча, ижтимоий-иқтисодий муносабатлар қонуности ҳужжатлар билан тартибга солиниши, қонунларнинг таъсир даражаси ва доирасини ҳажман ва шаклан кичиклашишига олиб келмоқда. Норма ижодкорлиги жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари етарли ва имконият даражасида киритиш имкони мавжуд бўлсада, тизимдаги тузум бунга етарлича тайёр эканлиги борасида ташаббус кўрсатолмаяпти.

Қонун лойиҳаларини кенг кўламда тарқатиш, барча жараёнларда жамоатчилик муҳокамаларининг таъсир даражасини ошириш, фуқароларга қонун лойиҳаларини барча босқичларини кўриб чиқиш имкониятини яратишда Давлатимиз раҳбарининг сўзлари билан айтганда, “Қонунларнинг бирдан бир манбаи – халқ бўлиши керак” деган адолатли тамойилларга мувофиқ бўлиши керак.

Бу борада, бир қатор ишлар амалга оширилган бўлсада, бу муносабатларни тартибга солишда етарли деб бўлмайди. Ҳусусан, «Mening fikrim» веб-порталига электрон жамоавий мурожаатлар ижтимоий аҳамиятга молик масалаларни шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат органларининг бошқа қарорлари лойиҳаларини қисман оммавий муҳокама қилиш имконини бергандей бўлди.

Нега, бугунги кунга қадар мазкур портал орқали Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида йўлланган петициялар оммавий жамоатчилик муҳокамасига йўналтирилмади.

Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуни билан оммавий ва очиқ жамоатчилик муҳокамалари кафолатланган бўлсада, қарама-қарши фикрлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардаги “қоғоз кўтараверади” деган жумла билан битилган тартиблардан норозилик кайфиятида бўлган қатламнинг ўз фикрини эркин билдиришга ва таклифлар киритишга ҳақли бўлиб турган бир пайтда, айрим сунъий тўсиқлар ҳам учраб турибди.

Фуқароларнинг жамоавий ташаббуслари қай даражада қўллаб-қувватланмоқда. Амалиётга жорий этишда кенг жамоатчиликнинг фикри қанчалар муҳим ва салмоқли бўлишида мажбурият кимнинг зиммасига юклатилган мажбуриятдир.

Ўтган даврда, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан “Олий Мажлис Ахборотномаси”, Вазирлар Маҳкамаси томонидан “Вазирлар Маҳкамаси муҳим қарорлари тўплами” каби журналлар чоп этилган эди. Бугунги кунда, ягона электрон портал lex.uz сайти орқали ҳам исталган муддатда кучга кирган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни электрон тарзда топиш имконияти мавжуд. Бу дегани, фуқаролар ўзи учун керакли қонун ва қонуности ҳужжатларини доимо топади ва фойдаланади дегани эмас. Инсонларнинг ижтимоий-иқтисодий, маъмурий-ҳуқуқий, сиёсий ҳамда маиший ҳаётларининг асосини ташкил этадиган муносабатларни тартибга солувчи ҳужжатлар борасида қонунларнинг оммабоп кўриниши ва рўйхатининг шакллантирилиши, халқимизда ҳуқуқий саводхонликни ошишига ҳизмат қилади.

Албатта, буларнинг барчаси ИМҲО. Жамият ва давлат қурилиши борасида, кенг жамоатчилик ўз ўрнини топиши ривожланиш йўлидаги муҳим қадам бўлишига ишонаман.

 

Шохрух ЎКТАМОВ,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилояти бўлим бошлиғи.

 

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш