Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар кўмитаси аъзолари И.Каримов номли Тошкент халқаро аэропортининг мутасадди ходимлари билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Президентнинг парламентга Мурожатномасида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳақида атрофлича ахборот берилди.
Сўнгра аэропорт ходимларининг ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, товар ва хизматлар нархлари ошишининг олдини олиш, тиббиёт ходимлари ҳуқуқини ҳимоя қилиш, тез тиббий ёрдам сифатини кўтариш тўғрисидаги саволларига жавоб бердик. Сайловчиларнинг фикр-мулоҳазаларини тингладик.
Алоҳида қайд этиш керакки, Тошкент халқаро аэропортида хизматлар сифатини ошириш, йўловчилар юклари чиқарилишини тезлаштириш, аэропорт ҳудудида сифатли такси хизматини ташкиллаштириш ва кутиб олувчилар учун қулай шароитлар яратиш бўйича ҳамкорликда ишлаш таклифи берилди.
Зуҳра ШАДИЕВА,
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги
Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси