Ҳар бир депутат сайловчилар дарди билан яшаши керак. Бунинг учун жойлардаги муаммоли масалаларни ўзининг ваколати доирасида ижобий ҳал этишга ўз куч-ғайратини сафарбар этиши лозим.
Ана шундай депутатларимиздан бири Фарғона вилояти Қўштепа тумани Эшонгузар округидан сайланган халқ депутатлари туман кенгаши депутати Анвархон Набиев халқ билан бирга бўлиш, маҳалла аҳлининг муаммоларини ижобий ҳал этишда фаоллик кўрсатиб келмоқда.
Депутат Анвархон Набиев январь ойида Баланд масжид маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммолари билан атрофлича танишиб чиқди. Ушбу муаммолар бўйича бир нечта ташкилотларга депутатлик сўрови жўнатилди.
Баланд масжид МФЙ, Наврўз кўчасида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари туман электр тармоғи корхонасининг мутасаддилари томонидан ўрганилиб, қисқа фурсат ичида тегишли чоралар кўрилди. Ушбу маҳаллада яшовчи фуқароларни ичимлик суви билан таъмилаш мақсадида 1000 метр узунликда траншея кавлаш зарур эди. Депутат Анвархон Набиев кўмагида техника ажратилиб, ишлар ниҳоясига етказилди.
Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.