Навоий давлат педагогика институтида ЎзХДП вилоят кенгаши ташаббуси билан “Ёшлар – келажагимиз бунёдкорлари” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди. Унда депутатлар, партия фахрийлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этди.
Тадбирда дастлаб мамлакат келажаги бўлган ёшларнинг ўз имкониятлари, истеъдод ва қобилиятларини намоён этиши учун яратилаётган шарт-шароитлар тўғрисида фикр алмашилди. Шунингдек, очиқ мулоқотда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга қилган Мурожаатномаси ҳамда айнан ёшларга қаратилган қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳақида ҳам маъруза қилинди.
Самимий мулоқот тарзида ўтган тадбир давомида ёшлар томонидан билдирилган таклиф ва мулоҳазалар тингланди ҳамда иштирокчилар турли масалалар юзасидан ўзларининг қизиқтирган барча саволларига жавоб олишди.
Тадбир сўнггида фаол ёшлар тақдирланди.
Хуршида НАРЗИЕВА,
ЎзХДП Навоий вилоят кенгаши сектор мудири.