Ёшлар тарбияси учун барчамиз масъулмиз
Ёшлар тарбияси учун барчамиз масъулмиз

 

Ўзбекистон ХДП Ғаллаорол туман кенгаши Халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Ш. Сафарова иштирокида Дўстлик маҳалласидаги 15-сон болалар мусиқа ва санъат мактабида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқубузарликлар содир этилишининг олдини олиш, уларни турли хил ёд ғоялар таъсиридан муҳофаза қилишга қаратилган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

Нуронийлар, маҳалла оқсоқоллари, зиёлилар ва ёшлар иштирок этган тадбирда “Ёшлар тарбиясига эътибор, келажакка эътибор” мавзуларида самимий суҳбатлар ташкил этилди.

Тадбир якунида вилоят тасвирий ойна маркази томонидан ижтимоий маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш йўналишидаги расмлар кўргазмаси ўтказилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси
← Рўйхатга қайтиш