Наманган вилоятида Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгаши ташаббуси билан республика Маънавият ва маърифат марказининг вилоят бўлими ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши билан ҳамкорликда “Ёшлар – келажагимиз бунёдкорлари” мавзусида маънавий-маърифий очиқ мулоқот ўтказилди.
Дастлаб ЎзХДПдан Косонсой туман Кенгаши депутати Жавлонбек Абдуллаев Президентимизнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси ва унда илгари сурилган таклиф ва ташаббусларнинг аҳамияти тўғрисида маъруза қилди.
Шундан келиб чиқиб, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан атрофлича фикр алмашилди. Ёшлар таълим-тарбиясига оид долзарб масалалар ўртага ташланди. Уларнинг онгига салбий таъсир кўрсатаётган ахборот хуружларининг олдини олиш билан боғлиқ масалаларда таклифлар берилди. Йигит-қизларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, спортга кенг жалб қилиш борасида таклифлар билдирилди. Бундай тадбирлар ёшларда мустақил фикрлаш кўникмасини мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.
Тадбир якунида мулоқотда фаол иштирок этган фаол ёшлар тадбир ташкилотчилари томонидан фаҳрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.
ЎзХДП Наманган вилоят кенгаши
Ахборот хизмати.