Тошкент вилоятида “Депутат ва ёшлар” форуми бўлиб ўтди
Тошкент вилоятида “Депутат ва ёшлар” форуми бўлиб ўтди

 

Бугун ҳаёт ўзгарди, замон янгиланди. Ёшларимизни дунёқараши, онгу- тафаккури, ҳуқуқий маданияти, сиёсий фаоллиги ортиб бормоқда. Ёшларнинг ислоҳотларга қизиқиши ҳам, талаби ҳам ошди. Ўзбекистон Халқ демократик партияси ҳам ёшлар билан ана шундай ўзгариш ва юксалишларга мос ишлашга ўтмоқда.

Нурафшон шаҳрида Тошкент вилоят касаба уюшмаси биносида Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши томонидан “Депутат ва ёшлар-2023” форуми ўтказилди.

Унда Ўзбекистон ХДП дан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, вилоят ва маҳаллий кенгашларига сайланган депутатлар, шаҳар, туманлар кенгашлари раислари, партия фаоллари ва ёшлар иштирок этишди.

Форум орқали аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишда янги инновацион ғоя ва ташаббусларга асосланган лойиҳаларни амалга ошириш, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ижодий, сиёсий имкониятларини янада кенгайтириш мақсад қилинган. Шунингдек, ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнига кенг жалб этиб, уларнинг муҳим ташаббус ва таклифларини олиш эди.

Тадбир доирасида Ёшлар мурожаати ва Ёш сиёсатчилар клуби фаолияти тақдимоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ХДП Тошкент вилояти кенгаши ва Тошкент вилояти Ёшлар Иттифоқи ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шунингдек, партия сафига янги азолар қабул қилинди ва гувоҳнома топширилди.

Очиқ мулоқотлар давомида депутатлар ёшларнинг саволларига жавоб бериб, қайси соҳани танлашдан қатъий назар, ўша ишни чин дилдан севиб қилиш кераклигини, илм излаш, олинган билим ва кўникмаларни ҳаётга татбиқ этиш лозимлиги ҳақида тавсиялар берилди ва кўплаб ташаббуслар илгари сурилди.

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Мен ЎзХДПни танладим Олий Мажлис Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш