Масалаларнинг аксарияти жойида ҳал қилинмоқда
Масалаларнинг аксарияти жойида ҳал қилинмоқда

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат Ишчи гуруҳи томонидан Жиззах вилоятининг Дўстлик туманига қарашли Манас маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳолининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги, қишлоқ хўжалигини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, жумладан деҳқонларга экин ерларини ижарага бериш ишларининг ҳолати, шунингдек ҳудудда камбағалликни қисқартириш, аҳоли хусусан, ёшлар бандлигини таъминлаш соҳасига оид амалга оширилаётган ишлар ва бу борада ечимини кутаётган мавжуд масалалар атрофлича кўриб чиқилди.

Ўрганишлар жараёнида Манас маҳалласидаги 1209 та хонадонларда жами 6610 нафар фуқаролар истиқомат қилаётганлиги қайд этилди. Шундан 30 ёшгача бўлган фуқаролар сони 3977 нафарни ташкил этади. Шунингдек, боқувчисини йўқотган оилалар сони 23 тани, кам таъминланган оилалар сони эса 5 тани ташкил этади.

Бугунги кунда маҳалла аҳолисининг 234 нафари туман корхона ва ташкилотларида иш билан таъминланган. Шунингдек 96 нафар аҳоли тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишади.

Ўрганишлар давомида кўтарилаётган масалаларнинг аксарияти жойида ҳал қилинмоқда.

 

 

 

Теглар

Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис
← Рўйхатга қайтиш