
Сафар ОСТОНОВ, "Ўзбекистон овози" ва "Голос Узбекистана" газеталари бош муҳаррири, Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат:
— Қаерда партия ташкилотининг раҳбари билимли, ташкилотчи, фидойи бўлса ва ишласа, ўша жойда партия фаолияти самарали бўлади.
Каттақўрғон туманидаги сайловчилар билан учрашувларим давомида шуни билдим-ки, баъзи жойларда аҳоли ҳалигача партия билан яхши таниш эмас, партиянинг дастури, асосий мақсадлари ва режалари ҳақида айтарли тасаввурга эга эмас.
Бундан шундай хулоса чиқардим-ки, демак биз жойларда, узоқ қишлоқ-овулларда кўпроқ учрашувлар ўтказишимиз, у ерда аҳолининг ўйлантираётган муаммоларини ўрганишимиз ва шу билан бирга партиямизнинг асосий мақсад-вазифалари, фаолияти ҳамда ўз дастурида белгилаган ишлари ҳақида тушунчалар шакллантиришимиз керак...