“Сиёсатдаги ёшлар” — билим ва тафаккур беллашуви

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қашқадарё вилоят ва Қарши шаҳар кенгашлари ҳамда Осиё технологиялар университети ҳамкорлигида “Сиёсатдаги ёшлар” интеллектуал турнири ўтказилди.

Унда партия кенгашлари масъуллари, депутатлар, устозлар, талаба-ёшлар ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Икки босқичда ташкил этилган турнирда иштирокчиларга жами 20 та савол берилиб, уларнинг Конституция ва қонунчилик асослари, парламент ва маҳаллий Кенгашлар фаолияти, давлат ислоҳотлари ва ижтимоий сиёсат, сиёсий атамалар ҳамда тарихий воқеалар бўйича билимлари, шунингдек, мантиқий ва таҳлилий фикрлаш қобилиятлари синовдан ўтказилди.

Қизғин баҳслар якунига кўра “Алфраганус” жамоаси 1-ўрин, “Олмослар” жамоаси 2-ўрин, “Ҳистори” жамоаси эса 3-ўринни эгаллади. Ғолиб жамоалар Ўзбекистон ХДП Қашқадарё вилоят кенгашининг диплом, ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тадбир якунида 1-октябрь — Устоз ва мураббийлар куни муносабати билан Осиё технологиялар университетининг фаол ўқитувчилари партия сафига қабул қилиниб, уларга байрам совғалари топширилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш